Мультсериалининг биринчи қисми 1969 йил 14 июнь куни намойиш этилган.
50 минг танганинг орқа қисмига мультқаҳрамонлар – бўри ва қуён тасвири туширилади. Банк шунингдек, “Ну, погоди!” юбилейи муносабати билан 3 минг дона алоҳида танга ҳам ишлаб чиқаради. Аммо бу тангалар кумушдан тайёрланади ва уларнинг ҳам орқаси бўялади. Чекланган миқдордаги партия 3 номиналли тангалар билан чиқади.
Маълумот учун, “Ну погоди!” мультсериалининг биринчи қисми 1969 йил 14 июнь куни намойиш этилган. Жами 21 та қисм бўлиб, охирги 21-қисми 2012 йилда тайёрланган. Унинг биринчи режиссёри Геннадий Сокольский ҳисобланади.