...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Навбаҳор” “Пахтакор”га қарши ўйин олдидан бир ишга қўл урди


18:02, 27.07.2018 Спорт
 5 816

Ўйинни баҳрайнлик ҳакам Наваф Шукрулла бошқаради.

Наманганнинг “Навбаҳор” ПФК янги раҳбарияти жамоа мухлислари учун яна бир хайрли ишга қўл урди. Бу ҳақда “Навбаҳор” Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълумотга кўра, Суперлиганинг 19-тур доирасидаги “Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашувидан бошлаб, “лочин”лар ўз уй ўйинларини ўтказадиган “Марказий” ўйингоҳга кириш чипталари арзонлаштирилди.
 
Яъни, 30 минг сўмлик чипта нархлари 20 минг сўмга туширилди. Энди “Навбаҳор” ўйинига тушадиган футбол ишқибозлари 4,5, 6, 7, 8,9, 14, 15, 16, 17, 18 ва 19 секторлар учун 15 минг,  2,3, 10, 11, 12, 13, 20 ҳамда 21-секторлар учун 20 минг сўмдан чипта харид қилишлари мумкин.


 
Бундан ташқари, “Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашуви учун чиқарилган ҳар бир чипта ютуқли ҳисобланади. Мухлислар харид қилган чипталарига икки дона  Smartfon телефонлари, клуб бренди остидаги футболкалар, соябонлар ва “Навбаҳор” жамоаси футболчиларининг имзолари туширилган тўплар ютиб олиш имкониятига эга бўлишади.
 
Мазкур ўйинни яқиндагина якунланган ЖЧ-2018 турнирида фаолият юритган Осиё қитъасининг энг етакчи  рефериларидан бири, баҳрайнлик Наваф Шукрулла бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқаради.
 
“Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашуви учун чипталар кеча, 26 июлдан сотувга чиқди. Мазкур баҳс 28 июль куни соат 20:00 да старт олади.
 
““Навбаҳор” ПФКнинг барча саъй-ҳаракатлари мухлисларга яхши ва қулай шарт-шароитлар яратишдан иборат. Севимли жамоангиз -  “Навбаҳор”ни қўллаб-қувватланг ҳамда  махсус совғаларга эга бўлинг!”, дея ёзади клуб Матбуот котиби Улуғбек Умаров.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Навбаҳор Пахтакор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!