...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шанба куни бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?


17:49, 27.07.2018 Бу қизиқ
 4 198

Республика бўйлаб эртага қандай об-ҳаво кузатилиши билан танишинг.

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 28 июль куни мамлакат бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида маълумот берди.
           
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+20, кундузи +33...+35 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.
 
Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси +17...+22, кундузи +30...+35 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +17...+22, кундузи +32...+37 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +33...+38 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сни ташкил этади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +20...+25, кундузи +33...+38 даражагача кўтарилади. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +33...+38 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +12...+17, кундузи эса +22...+27 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кузатилмайди.
Акмалхон Эшонхонов

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!