Мезбонлар ҳар икки бўлимдан биттадан гол уришди ва амалдаги чемпионни мағлуб этиш уддасидан чиқишди.
Унда Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси Тошкентнинг “Локомотив” клубини қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ишончли ғалабани расмийлаштирди.
Дастлаб, 23-дақиқада бурчак тўпидан сўнг Иньяц зарба берди, Пайович дарвоза ёнгинасидан гол урди - 1:0.
Кейинчалик ҳам мухлислар билан тўлган стадионда бир қатор ҳужумлар ташкил этилди. Аммо танаффусга қадар ҳисоб бошқа ўзгармади.
Иккинчи бўлим ҳам мухлислар тинимсиз қўллаб-қувватлаб турган “Навбаҳор” жамоасининг ҳужуми билан бошланди.
Натижада 48-дақиқага келиб, Аюбхон Нўмонов “Локомотив” жарима майдончасида чалиб йиқитилди.
Ҳакам эса бу вазиятда меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгилади ва ҳисоб 2:0 кўринишига етди. Гол муаллифи ўйиннинг энг яхши футболчиси – Азизбек Турғунбоев.
Ўйиннинг қолган қисми ҳам деярли мезбонлар устунлигида ўтди. Дилшод Жабборовнинг жаримадан йўллаган зарбасини маҳоратли дарвозабон Игнатий Нестеров қийинчилик билан бартараф этди.
Шу тариқа, ўйин наманганликларнинг ғалабаси билан якун топди ва “Навбаҳор” “Локомотив”ни сўнгги 10 йилликда илк марта мағлуб этди. “Локомотив” “Навбаҳор”га 2010 йилнинг 25 сентябь куниидан бери мағлуб бўлмай келаётганди.
Суперлига. 3-тур.
“Навбаҳор” – “Локомотив” 2:0.
Голлар: Томислав Пайович (23), Азизбек Турғунбоев (49 пенальти).
“Навбаҳор”: 1.Ботирали Эргашев, 6.Остон Ўрунов (15.Азамат Алланиёзов, 78), 8.Аюбхон Нўъмонов, 10.Азизбек Турғунбоев, 12.Ненад Иньяц (9.Дилшод Жабборов, 65), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 21.Аъзам Алиев (11.Зоҳир Пиримов, 90+2), 24.Даврон Ҳошимов, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 33.Томислав Пайович, 44.Дарко Станоевич
“Локомотив”: 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 7.Садриддин Абдуллаев, 9.Икром Алибоев, 10.Марат Бикмаев, 15.Сардор Мирзаев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов (19.Ҳусниддин Ғофуров, 69), 27.Сардор Рашидов (6.Нивалдо, 54), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев.
Огоҳлантиришлар: Кахи Махарадзе 13, Даврон Ҳошимов 61, Ислом Тўхтахўжаев 82, Нивалдо 90+2.