Операцияни Истанбул ички ишлар мудирлигининг наркотик моддаларга қарши курашиш шўъбаси амалга оширди.
“Муҳташам юз йил” сериалида Баҳром Пошшо образини ижро этган Аднан Коч бир йилдан буён Истанбул полициясининг кузатуви остида эди.
У ва укалари ҳамда дўсти номи ошкор этилмаган қандайдир гуруҳга дилерлик, яъни гиёҳванд моддалари етказиб берувчи сифатида хизмат қиларди.
Операцияни Истанбул ички ишлар мудирлигининг наркотик моддаларга қарши курашиш шўъбаси амалга оширди.
Улар гиёҳванд моддалар сотувчиси Синанни “ишга солишиб”, Аднан Кочнинг маҳсулотига харидор сифатида ёллашди.
“Харидор” актёр ва унинг уч укаси билан савдолашаётганда қўлга олинди. Тинтувдан сўнг, Аднан Кочнинг ёнидан анчагина миқдорда кокаин моддаси чиқган.
Харидорни кафедан кутаётган укалари ёнидан эса метафетамин ва экстези тақиланган моддаси топилди. Аднаан Коч қўлга олинганда полицяига қаршилик қилгани ҳам газеталарда ёзилмоқда.
Суриштирувда маълум бўлишича, “наркотик моддалар” сотувчиси Синан аввал ҳам таниқли актёрлардан бири Серхан Ўнатга ҳам гиёҳванд модда сотганини айтган.