...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Локомотив”нинг бразилиялик легионери ОЧЛдаги иккинчи ўйинда жамоага ёрдам бера олмайди


15:15, 17.02.2018 Спорт
 2 556

Нивалдо Родригес дебют ўйинининг 36-дақиқасида жароҳат сабаб майдонни тарк этишга мажбур бўлганди.

Аввалроқ, Тошкентнниг “Локомотив” жамоаси 12 февраль куни Осиё Чемпионлар Лигаси 1-тур ўйинлари доирасида БААнинг “Ал Ваҳда” клубини қабул қилиб, йирик 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратгани ҳақида аввалроқ хабар бергандик.
 
Ушбу ўйинда “Локомотив” сафида илк голини киритишга муваффақ бўлган бразилиялик футболчи Нивалдо Родригес Феррейра ўйиннинг 36-дақиқасида жароҳат сабаб майдонни тарк этишга мажбур бўлганди.
 
Ўтказилган тиббий кўрик шуни кўрсатдики, легионер футболчининг чап оёқ пай қисми чўзилган. “Локомотив” ПФК бош шифокори Аброр Пирриевнинг таъкидлашича, Нивалдо яқин икки ҳафта ичида майдонга туша олмайди.
 

Даволаниш жараёни кўнилдагидек кетса, Нивалдо “Локомотив”нинг ОЧЛ-2018 3-тури доирасида кечадиган “Ал Дуҳайл”га қарши ўйинигача майдонга тушишга тайёр бўлади.
 
Шу сабабли ҳам 29 ёшли футболчи “Зоб Аҳан” билан ўйинни ўтказиб юборади.
 
Маълумот ўрнида, “Зоб Аҳан” – “Локомотив” учрашуви 19 февраль куни Тошкент вақти билан 17:30 да бошланади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Локомотив Нивалдо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!