...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Камалак юлдузлари” иқтидорли болаларни бир ерга жамлади


15:55, 17.01.2016 Жамият
 3 909

Фестивалда бу йил 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган 400 нафар иқтидорли ўғил-қиз иштирок этди.

“Истиқлол” санъат саройида “Камалак юлдузлари” республика болалар ижодиёти фестивали ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбир ва улар иштирокида гала-концерт бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

“Камалак” болалар ташкилоти, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан ҳамкорликда бир неча йилдан буён анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Камалак юлдузлари” республика болалар ижодиёти фестивалида бу йил 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган 400 нафар иқтидорли ўғил-қиз иштирок этиб, ўз истеъдодини намоён этди. Саралаш босқичларида ўқувчиларнинг мумтоз ва миллий мусиқа чолғулари ижрочилиги, анъанавий ва академик хонандалик, хореография, тасвирий ва амалий санъат, наср ва назм йўналишидаги истеъдод ва маҳорати таниқли санъаткор ва мутахассислар томонидан баҳоланди.

Лойиҳа доирасида пойтахтимиздаги кўргазма залларида болалар расмлари кўргазмаси, моҳир рассом ва ҳайкалтарошлар, уста ҳунармандлар, мусиқашунослар, режиссёрлар, шоир ва ёзувчилар иштирокида маҳорат сабоқлари, ижодий учрашувлар бўлиб ўтди.

Фестивалнинг турли номинацияларида ғолиб бўлганларга диплом ва совғалар топширилди.







Лойиҳа доирасида пойтахтимиздаги кўргазма залларида болалар расмлари кўргазмаси, моҳир рассом ва ҳайкалтарошлар, уста ҳунармандлар, мусиқашунослар, режиссёрлар, шоир ва ёзувчилар иштирокида маҳорат сабоқлари, ижодий учрашувлар бўлиб ўтди. Фестивалнинг турли номинацияларида ғолиб бўлганларга диплом ва совғалар топширилди.

Теглар:Камалак юлдузлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар