Марҳум тириклик чоғида отаси ўзбек экани ҳақида маълумот берган.
47 ёшли Олег Яковлев бундан бир неча кун аввал Москвадаги шифохоналарнинг бирига икки томонлама пневмония (зотилжамлик) касаллиги ташхиси билан ётқизилган эди.
Маълумот учун, Олег Яковлев “Иванушки International” гуруҳига 1998 йил қўшилган бўлиб, 2013 йилда расман қўшиқчиликни якунлаганди.
Шунингдек, марҳум тириклик чоғида отаси ўзбек, онаси бурятка миллатига мансуб экани, ўзи эса Мўғулистонда таваллуд топгани ҳақида маълумот берганди.