...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Исроил бутун дунё кўз ўнгида разилликка қўл урди”


19:34, 20.07.2018 Олам
 20 239

Туркия президентининг Матбуот котиби Иброҳим Кален Исроилнинг хатти-ҳаракатини кескин қоралади.

Расмий Анқара “Исроил миллий характеридаги давлат” тўғрисидаги қонунни қабул қилинишига кескин қаршилигини билдирди. Бу ҳақда Туркия президентининг Матбуот котиби Иброҳим Кален маълум қилди.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, ушбу қонун фаластинликларнинг она ватанидан маҳрум қилинишига сабаб бўлиб, кескин норозиликлар келтириб чиқаради. Исроилнинг бу хатти-ҳаракати ирқчилик билан баробар, дейди матбуот котиби.

“Исроил бутун дунё кўз ўнгида разилликка қўл урди ва жаҳон ҳамжамияти ушбу қонун қабул қилинишига кескин қарши реакция қилиши зарур” дейди Иброҳим Кален.

Мазкур қонун қабул қилингач, Кнессетнинг Араб фракцияси депутатлари ўз норозиликларини намойиш қилиш мақсадида, қонуннинг нусхасини йиртиб, бинони тарк этган.

Аввал хабар қилинганидек, ушбу қонун 62 та овоз олиб, қабул қилинган ҳамда унда “Қуддус ягона ва ажралмас пойтахт” моддаси ҳам мавжуд.
Санжар Жўра

Теглар:Туркия Кнессет Исроил Қуддус 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!