Банк раиси вазифасини Омон Мусаевнинг биринчи ўринбосари вақтинча бажариб туради.
“Омон Мусаев бошқа ишга ўтиши сабаб эгаллаб турган лавозимини тарк этди. Энди у “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасида раис бўлиб ишлайди.
Банк раиси вазифасини Омон Мусаевнинг биринчи ўринбосари вақтинча бажариб туради”, дейди манба.
Маълумот ўрнида, Омон Мусаев “Ипотека-банк” раиси лавозимида 2013 йил мартидан буён ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасига Авазхон Шокирович Эргашев раислик қилиб келаётганди.