...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ичкарида” қаҳрамонлари бир-бирига шарт қўйди


11:55, 28.07.2018 Шоу-бизнес
 11 058

Мармарис денгизи қирғоқларида ёзги таътилни ўтказган жуфтлик Истанбулга келгач, бир-бирига шарт қўйди.

Айнан “Ичкарида” сериал суратга олинаётган пайтда бир-бирига кўнгил қўйган Чағатой Улусой (Сарп) ва Дуйгу Саришин (Само комиссар) нинг муҳаббати якунига етганга ўхшайди.
 
Ўтган ойда Мармарис денгизи қирғоқларида ёзги таътилни ўтказган жуфтлик Истанбулга келгач, бир-бирига шарт қўйди.
 
Аввало иккови ҳам ижтимоий тармоқлардаги саҳифасидан бир-бирини “дўстлар” рўйхатидан олиб ташлашди. Кейин эса Дуйгу Саришин Чағатойга “Мени Facebook’да ҳам, Instagram’да ҳам таъқиб этма. Агар кузатишда давом этсанг...”, дея шарт қўйди.
 
Ўз навбатида “Ичкарида”нинг бош қаҳрамони ҳам севгилисига шу маънода талаб қўйди. Ҳозирча, икки ошиқу беқарорнинг ўртасига қандай совуқчилик тушгани ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган. Аммо турк газеталарининг ёзишича, бир йил олдин ҳам Чағатой ва Дуйгу аразлашиб қолишиб, салкам 7 ой гаплашишмаганди.
 
Дарвоқе, Чағатой Улусой Истанбулга қайтиши билан мухлислари қуршовида қолди. Унинг ижросидаги бир қанча сериаллар Аргентинада намойиш этилгач, Лотин Америкаси давлатида мухлислари сони кескин ошиб кетди.
 
Айнан “Ичкарида” сериалини севиб томоша қилган аргентиналиклар Истанбулга келиб, Чағатойнинг ўзи билан кўришишни, у билан дилдан суҳбатлашишни ният қилишган экан. Аргентинадан келган 20 га яқин мухлисини у яхши кутиб олиб, меҳмон қилди.
 
Таржимонлар ёрдамида улар билан бир неча соат суҳбатлашди. Кейин эса улар билан бирга суратга тушди. Хабарларда қайд этилишича, “Ичкарида” сериали Аргентина телевидениесида намойиш этилгач, ўғил чақалоқларга Сарп исмини бериш модага айланган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ичкарида Чағатой Улусой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!