...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Челси”да ғалаба. Лондонликларни финалда “Манчестер Юнайтед” кутиб турибди


21:12, 22.04.2018 Спорт
 3 027

“Аристократлар”нинг голларига Оливье Жиру ва Альваро Мораталар муаллифлик қилишди.

Англия кубогининг ярим финалидан ўрин олган иккинчи учрашув ҳам якунига етди.
 
Мазкур учрашувда кутилганидек Лондоннинг “Челси” клуби ўртамиёна жамоа “Саутгемптон” қаршилигини қийинчиликсиз синдирди.
 
“Аристократлар”нинг голларига Оливье Жиру ва Альваро Мораталар муаллифлик қилишди.
 
Энди “Челси” мусобақа финалида кеча “Тоттенхэм” мағлуб этган “Манчестер Юнайтед” билан рақиб бўлади.
Маълумот учун, финал ўйини 19 май куни бўлиб ўтади.
 
Англия кубоги. Ярим финал.
“Челси” – “Саутгемптон” 2:0.
Голлар: Жиру (46), Мората (82).
 
“Челси”: Кабальеро, Аспиликуэта, Кэйхилл, Рюдигер, Мозес, Виллиан (Бакайоко, 64), Фабрегас (Педро, 76), Азар, Канте, Эмерсон, Жиру (Мората, 80).
 
“Саутгемптон”: Маккарти, Йосида, Беднарек (Габбьядини, 78), Бертран, Худт, Ромеу, Лемина, Хейбьерг (Тадич, 63), Соареш, Остин, Лонг (Редмонд, 63).
 
Огоҳлантиришлар: Йосида (40), Ромеу (50), Лемина (55), Худт (65).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Челси Саутгемптон Манчестер Юнайтед 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!