Маълумотларга қараганда, айни дамда Равшан Ҳожиакбаровнинг жасади шифохонада.
Хабар қилишларича, Янги йил байрамидан сўнг Равшан Ҳожиакбаровнинг қон босими тушиб кетган. Созанда инсультга чалиниб, Олмалиқдаги шифохонага ётқизилган. Чап оёқ-қўлинини ишлатолмай қолган Ҳожиакбаровнинг кўп ўтмай соғлиғи тиклана бошлаган. Шифокорлар эса келаси ҳафта уни жонлантириш бўлимидан палатага олишларини маълум қилишган. Бироқ бугун беморнинг жони узилган.
Маълумотларга қараганда, айни дамда Равшан Ҳожиакбаровнинг жасади шифохонада. Жаноза эса эртага, 10 январь куни бўлиб ўтиши айтилмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Равшан Ҳожиакбаровнинг оила аъзолари яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.