Неймар Париж клубини тарк этиб, собиқ жамоасига қайтиш истагида.
“Барселона” ҳам собиқ ўйинчисини сафга қайтишига рози. Бироқ клуб бразилиялик ўзи ташаббус кўрсатиши ва Ноу Кампга қайтишга уриниши кераклигини маълум қилган. Шу билан бирга, футболчи мухлислар билан бузилган “кўприк”ни қайта тиклаши керак бўлади.
“Барселона” Неймарни қайтариш учун унинг вакиллари билан ҳам учрашган. Неймар “Барселона”га қайтиши учун маоши ПСЖда олаётганидан камроқ бўлишига рози бўлиши керак. Негаки ҳозир каталонияликлар унга бу қадар катта маош тўлай олмайди.
Шунингдек, бразилиялик Лионель Месси билан ҳам муносабатларини яхшилаши керак. Охирги вақтларда икки футболчи муносабатлари ёмонлашгани ҳақида хабарлар кўпайган.
Эслатиб ўтамиз, 2013-2017 йилларда каталонияликлар шарафини ҳимоя қилган Неймар ўтган йилнинг ёзида рекорд қийматда – 222 млн евро эвазига ПСЖга трансфер қилинганди.