Соат 21:36:35 да эса боғнинг тиббиёт ходимлари етиб келган ва биринчи ёрдам кўрсатилган.
Жорий йилнинг 12 май куни Тошкент шаҳрида жойлашган “Анҳор-Локомотив” маданият ва истироҳат боғида 11 яшар бола оламдан кўз юмди. Бу ҳақда боғ маъмурияти ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали хабар қолдирди.
Маълум қилинишича, 12 май, шанба куни соат 21:35да содир бўлган. Болакай “Небоскреб” аттракционида учган ва ўзини ёмон ҳис қилиб, соғлиғи ёмонлашган. Соат 21:36:35 да эса боғнинг тиббиёт ходимлари етиб келган ва биринчи ёрдам кўрсатилган.
Орадан кўп ўтмай, болакай боғнинг тиббиёт бўлимига олиб борилган ва тез ёрдамга хабар берилган. Бола зудлик билан 1-сонли шаҳар клиник шифохонасига олиб борилган. Бироқ кўрилган даво чоралари натижа бермай, Мирзо Улуғбек туманидаги мактаблардан бирининг ўқувчи бўлган 11 ёшли болакай вафот этган.
Бўлиб ўтган воқеадан сўнг, 13-14 май кунлари “Анҳор-Локомотив” маданият ва истироҳат боғи ўз фаолиятини тўхтатди.