Ирматов Мурод Абдуқаҳҳорович 2011-2017 йилларда “Ko`chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ бош директори лавозимида ҳам ишлаган.
Мирҳайдаров Фарҳод Мирзоҳидович бўшатиб берган лавозимга бунга қадар “Akfa” компаниясида кўчмас мулклар бўйича мутахассис бўлиб ишлаган Ирматов Мурод Абдуқаҳҳорович тайинланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ахборот хизмати “Qalampir.uz”га хабар берди.
Маълумот ўрнида, Ирматов Мурод Абдуқаҳҳорович 1980 йил Тошкент вилояти, Қибрай туманида туғилган. Тошкент Иқтисодиёт Университетини 2004 йилда тамомлаган. Бундан ташқари, 2011-2017 йилларда “Ko`chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ бош директори лавозимида ишлаган.