...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Air Berlin” авиакомпанияси энг сўнгги рейсини амалга оширди


17:52, 28.10.2017 Олам
 2 175

Компания касодга учраб, ёпилиши туфайли 400 нафар учувчилар ва 900 нафар борт кузатувчилари ишсиз қолди.

“Air Berlin” авиакомпанияси ўз иш фаолиятини тўхтатди. 1979 йилдан буён авиабозорда ўз хизматларини тақдим этиб келаётган компания 27 октябрь куни Мюнхенга Берлинга рейсни амалга ошириб, энг сўнгги парвозни адо этди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” нашри хабар бермоқда.
 
“Air Berlin” узоқ йиллар давомида биз билан бирга бўлган барча ходимларга, ҳамкорларга ва йўловчиларга ўз миннатдорчилигини билдиради. Барчага энг яхши тилакларимизни билдириб қоламиз”, дейилади компаниянинг расмий хабарида.
 
Таъкидлаш керакки, “Air Berlin” шу йил август ойида банкротлик ҳақида эълон қилган эди.
 
“Air Berlin” авиакомпаниясига тегишли бўлган самолётларнинг аксарият қисмини “Eurowings” компанияси қабул қилиб олади. Аммо бу борада ходимларнинг аҳволи бироз оғир...
 
Компания касодга учраб, ёпилиши туфайли 400 нафар учувчилар ва 900 нафар борт кузатувчилари ишсиз қолди. Улар бошқа компанияда ишлаш учун синовдан ўтишлари керак бўлади.
 
Авиаташувчилар бозорида “Air Berlin” “Lufthansa”дан кейин иккинчи ўринда турар эди. компания бир неча йиллар давомида камомадда ишлаган. 2016 йилда кўрилган зарар миқдори 780 миллион еврони ташкил қилган. “Air Berlin” сўнгги парвозларини Германия томонидан тақдим этилган 150 миллион евро миқдоридаги кредит ҳисобига амалга ошириб келаётган эди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Air Berlin Банкрот 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!