...
МЕНЮ
ONLINE TV

“8 минг долларга ўқишга олиб кириб қўяман”, дейдиганлар ҳамон топилмоқда


10:53, 15.07.2017 Жамият
 3 711

Институт ходими жисмоний шахс, Абдумали Эсонов Турғун ўғлининг ишончига кириб, ундан 8 минг доллар олган.

Тошкент темир йўл муҳандислари институтининг ахборот-ресурс маркази етакчи мутахассиси бир абитуриентни 8 минг долларга мазкур институтга олиб киришга ваъда берган.
 
Аниқланишича, институт ходими жисмоний шахс Абдумали Эсонов Турғун ўғлининг ишончига кириб, ундан 8 минг доллар олган.
 
Прокуратура ходимларининг хабар беришича, шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-модда 2-қисми (фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш) ва 28, 211-модда 1-қисмига (пора беришга ундаганлик) асосан жиноий иш қўзғатилган.
 
Дастлабки тергов ишлари давом этмоқда ва институт ходимининг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Нигина Ҳакимова

Теглар:Олий таълим муассасаси Тошкент темир йўл муҳандислари институти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар