Баҳор фаслини кўпчилик ёқтиради. Янгиланиш ва яшариш мавсумида заминдаги наботот ва ҳайвонот олами уйғониб, янги ҳаёт бошлайди.
Эртага Тошкент шаҳрида вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +20... +22, кечаси эса +12... +14 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
Фарғона, Наманган ва Андижонда ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат +18... +23, кечаси эса +10... +15 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +18... +23, кечаси эса +10... +15 бўлиши айтилмоқда. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +17... +22, кечаси +10... +15 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи +20... +25, кечаси +13... +18 бўлади. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +28... +33, кечаси +12... +17 бўлади. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.