...
МЕНЮ
ONLINE TV

​“Микроскоп”: қуёшдан сақловчи воситаларнинг афзалликлари ва зарарлари


18:38, 15.04.2017 Бу қизиқ
 2 669

Қуёш қон айланишини яхшилайди, сочларнинг ўсишига ёрдам беради.

Баҳорда қуёш нури терига кучли таъсир қилиши сир эмас. Аслида қуёшнинг инсон саломатлигига ижобий таъсири катта. Қуёш D витамини тақдим этади, инсон руҳиятини кўтариб, яхши кайфият бағишлайди. Қон айланишини яхшилайди, сочларнинг ўсишига ёрдам беради.
 
Гап шундаки, баҳорги қуёшнинг ультрабинафша нури ёздагига нисбатан ёрқинроқ бўлгани сабабли инсон терисига салбий таъсир қилиши мумкин. Бу, айниқса, кўз учун хавфли. Шу сабаб ҳам шифокорлар қуёш нур сочиб турган вақтда қуёшдан сақловчи кўзойнаклардан фойдаланишни тавсия этишади. Кўзойнаклар ҳақида алоҳида яна тўхталамиз.
 
Баҳорги қуёшнинг терига таъсирини камайтириш учун махсус крем ёрдамга келади. Қуёшдан сақловчи крем юзга сурилганида, уни ҳар 2 соатда янгилаб туриш лозим.
 
Қуёшдан сақловчи крем, лосьон, эмульсия ва спрейнинг афзалликлари:
 
- Крем терининг намлигини меъёрда сақлаб туради, бугунги кундаги деярли барча кремлар сувга чидамли.
 
- Лосьон суюқроқ бўлгани учун терига бир текисда суришга ёрдам беради.
 
- Бугунги кунда қуёшдан сақловчи, жумладан, қорайишдан сақловчи энг маъқул восита спрей ҳисобланади. Таркиб жиҳатдан мукаммаллиги туфайли спрейни кунига 2-3 марта қўллаш кифоя.
 
Энди бу воситаларнинг салбий жиҳатларини кўриб чиқамиз:
 
- Крем ёз мавсумига деярли мос келмайди. Бу восита терида шилимшиқ қават сифатида сақланиб туради.
 
- Лосьонларни кўп миқдорда терига суришни талаб этилади. Бу жиҳатдан уни тежамкор деб бўлмайди.
 
- Спрейларнинг сифатлисини танлаш мушкул. Сифатсизи эса ёпишқоқ, сувга чидамсиз ва ёқимсиз ҳидга эга бўлади. Бу эса ноқулайлик туғдиради.
 
Юқорида терингизни қуёшдан сақловчи бир неча турдаги воситаларнинг ижобий ҳамда салбий тарафлари ҳақида маълумот тақдим этдик. Албатта, хулоса ва танлов ўзингиздан. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Қуёшдан сақловчи воситалар Баҳор-ёз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!