...
МЕНЮ
ONLINE TV

Зойир Мирзаев лавозимидан олингудек бўлса...


16:19, 29.10.2018 Жамият
 20 691

Ҳукумат аъзосини мазкур воқеа ортидан лавозимидан озод этилса...

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари Зойир Мирзаев бугун, 29 октябрь куни лавозимидан озод этилиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун кечки соатларда Зойир Мирзаев масаласи кўриб чиқилади. Унда мажбурий меҳнатга жалб қилиш, хусусан, Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида содир бўлган воқеа – 6 нафар давлат идоралари ходимларининг сув оқаётган ариққа туширилиши масаласи муҳокама этилади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’нинг Ҳукуматдаги манбаси хабар берди.


 
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари бўлиб ишлаб келаётган Зойир Мирзаев иштирок этадими ёки йўқ, буниси номаълум.
 
Айни вақтда кўплаб халқаро оммавий ахборот воситалари, сиёсатчилар, экспертлар ва Халқаро меҳнат ташкилоти мутахассисларининг нигоҳи Ўзбекистонга қаратилган. Мамлакат Ҳукуматида асосий лавозимлардан бири бўлган Бош вазир ўринбосари курсисини эгаллаб турган Зойир Мирзаев ишдан олингудек бўлса, бу Ўзбекистонда мажбурий меҳнат ва лавозим ваколатларини суиистеъмол қилиш жазосиз қолмаслигини тасдиқлаб беради. Қолаверса, агар мамлакат раҳбари Ҳукумат аъзосини мазкур воқеа ортидан лавозимидан озод этса, бу Ўзбекистонда халқаро ҳуқуқ ва меҳнат ташкилоти томонидан белгиланган нормаларга амал қилинаётганини ифодалайди.

Воқеалар ривожини биргаликда кузатимиз. 

Теглар:Зойир Мирзаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар