...
МЕНЮ
ONLINE TV

Зика вируси Россияга ҳам етиб келди


17:28, 14.06.2016 Олам
 3 775

Мамлакатда Зика вирусига чалинган 5та бемор аниқланди.

Россияда Зика вирусидан касалланиш билан боғлиқ бешта ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова  журналистларга  маълум қилди,  дея ТАСС ёзмоқда.
 
Попованинг айтишича,  Зика вируси билан зарарланганларнинг барчаси Доминика республикасида дам олиб келганлардир.   “Бугунги кунда улар даволаниб чиқдилар,  соғлом ва ўзларини яхши ҳис қилмоқдалар.
 
“Мазкур вирус билан зарарланиш хавфи  ҳар доим бор мавжуд.  Шунинг учун,  хориждан келган,  ўзини ёмон ҳис қилаётган барча фуқаролар обдон текширилади”, деб қўшимча қилади Попова.
 
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жорий йилнинг 1 февралидан Зика вирусининг Жанубий ва Шимолий Америка давлатларида тарқалганини тасдиқлаган эди. Мазкур вируснинг тарқатувчиси “Aedes aegypti”  чивини ҳисобланади. Айни дамда вирус Осиё,  Африка ва Тинч океани минтақасида ҳам аниқланган. 
 
Зика вируси билан оғриган ҳомиладор аёллардан соғлом фарзанд туғилмаслиги тасдиқланган. Вирус ҳомиланинг ақлий жиҳатдан носоғлом туғилишига сабаб бўлиши мумкин.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Россия Зика 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!