...
МЕНЮ
ONLINE TV

Актриса Муқаддас Холиқова оилаларнинг ажрашишида келинлар ва уларнинг оналарини айблади


17:16, 14.06.2016 Интервью
 10 505

Муқаддас Холиқова журналистнинг “Ўғлингиз йўқлиги армон эмасми?”, деган саволига жавоб берар экан, бугунги кунда ёш оилаларнинг майда муаммолар сабаб ажрашиб кетаётгани масаласига ҳам эътибор қаратди. У бу борада келинлар ва уларнинг оналарини айблади.

“Qalampir” лойиҳаси қошида “Қалампирмунчоқ” кўрсатувининг илк сонини тақдим этганимиздан сўнг, сайтимиз фойдаланувчиларидан илиқ фикрлар эшитдик. Буларни инобатга олган ҳолда дастурни яна давом эттиришга қарор қилдик. Кўрсатувимизнинг галдаги сони Тошкентдаги “Teppanyaki” ресторанида бўлиб ўтди. Дастуримиз меҳмони эса ўзбек киноси ва театрининг ёрқин намоёндаси Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова бўлди.
 
Муқаддас Холиқова журналистнинг “Ўғлингиз йўқлиги армон эмасми?”, деган саволига жавоб берар экан, бугунги кунда ёш оилаларнинг майда муаммолар сабаб ажрашиб кетаётгани масаласига ҳам эътибор қаратди. У бу борада келинлар ва уларнинг оналарини асосий айбдор сифатида кўрсатди.
 
“Уч қизни вояга етказдик, иккисини узатдик, куёвларимиз ўз ўғлимиздек бўлиб кетишган. Бугун баъзи шўрлик қайноналарнинг ҳолатини, келинларга сўзини ўтказа олмаётгани, тухматга қолаётганини кўриб, Яратган менга ўғил фарзанд бермаганига шукур қилаяпман. Чунки кўп оилаларнинг қизлари ҳали ҳаётга тайёр эмас. Балки, ота-оналар тарбияда хатога йўл қўйишяптими... Тўғри, мен бу гаплар билан қизларимизни қоралаш, оилавий муаммоларда фақат уларни айбдор қилиш фикридан йироқман. Йигитларимизда ҳам камчиликлар йўқ эмас, албатта. Лекин баъзи оилаларда келинлар қайнота ва қайнонани, ҳатто, турмуш ўртоғини ҳам менсимай қўйган.


 
Яқинда телефонларда тарқалган бир овозли ёзувни эшитиб қолдим. Ҳалиги ёзувда келин қайнонасини чунонан ёмонлаяптики... Атиргулнинг ҳидига ошиқ бўлган одам унинг тиканига ҳам чидаши керак. Ўз онаси билан телефонда суҳбат қураётган келиннинг гапларини эшитиб, тепа сочим тикка бўлди. “Мана эрим келиб тўғри онасининг ёнига кириб кетди, мени ёнимга кирмади ҳам. Атайин хонамда ўтирибман, қани овқатга мени чақиришармикин деб”, дейди ҳалиги келинчак. Гўшакнинг нариги тарафида турган она эса қизини йўлга солиш ўрнига, ишни янада чигаллаштириб, қизини гиж-гижлаяпти в “Майли битта фарзанд туғиб олгин”, деб тасалли беряпти. Қизиқ, ўша она бу билан нима демоқчи?
 
Тавба, қандай замонларга қолдик? Ўша келиннинг эри нега ишдан келгач, онаси қолиб, хотинининг ёнига кириши керак, қани айтинг? Ўғил боқиб, оқ ювиб, оқ тараб, келинининг қўлига топшириб қўйиш айбми?
 
Минг афсуски, оиланинг муқаддас эканини унутиб қўйяпмиз. Оила пойабзал эмаски, бу бўлмаса, бошқаси дейилса. Спектакллар, киноларда ўғилларнинг онасини, яъни қайноналарни келинига кун бермайдиган, қилдан қиё қидирадиган қилиб кўрсатиб келинади. Аслида ҳамма айб қизларимизнинг онасида! Оилаларнинг ажралиб кетишига қизларнинг онаси сабабчи бўляпти.
 


Тўғри, ҳар бир қиз оиласидаги муаммоларни айтиб, уйига йиғлаб келиши мумкин. Шундай пайтда оналар “Бизнинг авлодимизда оиласидан ажрашган чиқмаган, ўша уйдан ўлигинг чиқса чиқадики, тиринг мени уйимга келмайди”, деган гапни айтиши керак. Йўқ, ҳозирги оналар қизига қўшилиб ҳасрат қилади. “Кичкина қорнимга сиққан қизим, катта ҳовлимга сиғмайдими”, деб оилани жар ёқасига олиб келади”, дейди Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова.
 
Кўрсатувда давомида актриса анча йиллардан буён дилига тугиб юрган гапларини юзага чиқарди. Ҳамкасби Саида Раметовага оид интернетда тарқалган видеоларга муносабат билдирар экан, бу видеоларни томошабин сифатида тўғри қабул қила олмаганини рўй-рост айтди. Дастурни тез орада эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Теглар:Муқаддас Холиқова Қалампирмунчоқ Оила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Қиз боққан ота
21:15 09.08.2016

Муқаддас Холиқовани актриса сифатида жуда хурмат қиламан,лекин ойилаларнинг ажрашилишида қизларнинг оналари айбдор деганига хеч қушилаолмайман.Битта ёки иккита тарифлаб берган мисолга таяниб бундай хуллоса чиқариш умуман нотуғри. Масалани чуқурроқ ичига кириш керак. Муқаддасхон фуқоролар судларига бориб, томошабин булиб бир ой юрсалар бу фикирдан умуман қайтадилар. Бугунги кундаги қиз боққан ота куёвни ички киимигача олиб берияпти.Куёв томон қиз кўргани борганда қизга эмас, отасини хамёнига ,қиладиган сепига қараяпти. Мўнжалидаги бўлмаса ёшларни ажралишига сабаб бўлаётир. Бунда, Сиз аёллар аёбдорсизлар, орзу хавастни молу дунёда кўрияпсизлар,ёшларни бахтли яшашида эмас.Бизнинг давримизда келин томон қилган кийимни кийгани уялар эдик, хозирги "йгитлар" бирбирга келин томондан қилинган моллар билан махтанади. Қизнинг ота онаси қизининг бахти учун чидашга мажбур, чидамагани тағдирга там бераётир.Хамма хам Муқаддасхондек пул топа олмайди, лекин куёв томоннинг нафси кундан кунга ошиб бораяпти.Неча неча яхши қизлар шу сабаб турмушга чиқа олмаяптилар, Муқаддасхон оддий халқ ичида масалани ўрганиб, кегин хуллоса чиқарсалар ўзларига мос иш тутган бўлар эдилар.Мен хаётда кўпини кўрдим, мен хам фарзандларимни бахти учун яшаяпман, лекин қиз бокаётганларни шунчалик пастга урияпганларини кўриб, Худо ўзи кечирсин , уғлимга, ўйланганингда хотининг биринчисини ўғил туғса бўлди тўхтат, биринчисини қиз туғса ,кегингиларини текширтириб ,токи ўғил бермагунча қизларини олдириб ташла дейишни мақсад килдим.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!