...
МЕНЮ
ONLINE TV

Зидан “Эль-Класико”да Мессини буткул тўхтатиш йўлини ўйлаб топди


20:04, 29.11.2017 Спорт
 5 249

“Реал” – “Барселона” ўйини 23 декабрь куни бўлиб ўтади, лекин Зидан муҳим ўйинда рақиб футболчиларини тўхтатиш ҳақида ҳозирдан бош қотирмоқда.

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан “Эль-Класико” олдидан “Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессини қандай қилиб тўхтатиш йўлини ўйлаб топди.
 
Унга кўра, Зидан “Барселона”га қарши ўйинда асосий рақиб футболчиси Мессига ўзининг шахсий қўриқчиларидан бирини ёллайди.
 
Аниқроғи майдонда Мессини тўхташи учун фақат “Реал” футболчиларидан бир нафари шуғулланади. Масалан Мессига бир футболчини боғлаб қўйса, у жуда қийин аҳволга тушиб қолиши мумкин.
 
Айнан мана шу сабабга кўра, “Реал” мураббийи Лионелни тўхтатиб қолиш мақсадида ярим ҳимоячи Матео Ковачични танлаган.
 
Эсингизда бўлса, “Реал” Испания Суперкубоги доирасида бўлиб ўтган “Эль-Класико” баҳсида Матеонинг майдондаги ишончли ҳаракатлари ва Мессига ўйин бермаслиги эвазига ғалаба қозонганди.
 
Маълумот ўрнида, Матео Ковачич мавсум бошидан бери “Реал” сафида атиги бешта ўйинда майдонга тушди.  
 
Чунки Ковачич 14 сентябрь куни жароҳат олиб, сафдан чиққанди.
 
Эндиликда футболчининг аҳволи яхши ҳолатда ва жароҳатини ортда қолдириб, “Реал” жамоасининг бугун бўлиб ўтган “Фуэнлабрада”га қарши учрашувида 81-дақиқа ҳаракат қилди.
 
Эслатиб ўтамиз, жаҳонда футбол мухлислари иккига ажраладиган кун, бутун дунёда энг кўп эътиборни жалб эта оладиган “Эль-Классико” учрашуви жорий йилнинг 23 декабрь куни “Сантьяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Барселона Реал Лионель Месси Зинеддин Зидан Матео Ковачич 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!