Энг катта оммавий болалар қабристон ҳақида батафсил маълумот беришни лозим топдик.
Аввалроқ, Перу мамлакатида археологлар болаларнинг оммавий қабрини топишгани ҳақида хабар берган эдик. Эътиборлиси, ушбу болалар қабристони шу пайтгача аниқланган энг катта оммавий қабристонлардан бири ҳисобланади.
Шу сабабга кўра, эътиборингизга мазкур қабристон ҳақида батафсил маълумот беришни лозим топдик.
Жанубий ва Марказий Америкада ҳукмдорлик қилган ацтек, мая ва инк маданиятларида “Инсонларни қурбон қилиш” одати борлиги мустамлакачи испанларнинг кундаликлари ҳамда археологик тадқиқотлардан маълум эди. Бу ҳақида янада кенгроқ маълумот топиш мақсадида иш олиб борган National Geographic журнали Перуда Чиму маданиятига доир қабристонда даҳшатли қурбонликларнинг гувоҳи бўлди: 500 йил аввал кўмилган 140 боланинг скелетини топишди.
Журнал ходимлари “Болалар табиий кучларни мамнун этиш учун қурбонлик қилинган бўлиши мумкин”, дейишмоқда. Археологик қазишмалар, 2011 йилда бошланган эди. Тарихчи олимлар аввалига 3 минг 50 йиллик тарихга эга маъбуднинг остидаги қабрдан 42 бола ва 76 та ламанинг суякларини топишди.
Қазилма ишлари давом этгани сари, улар сони кўпайиб бораверди. Қабрлардаги ип ва матолардан маълум бўлишича, бундай қурбонлик 1400 ва 1450 йиллардан содир этилганлиги аниқланди. Кошки эди, улар шунчаки қурбон қилиниб қўяқолганида эди. Тадқиқотда аниқланишича, қурбонликка аталган болалар 5 ва 14 ёш атрофида бўлишган. Ундан-да даҳшатлиси, норасидалар ўлдирилишидан олдин юраги юлиб олинган.
Олимларнинг фикрича, табиий кучлар – шамол, довул ва ёмғир ёғишининг мўътадиллигини таъминлаш учун Чиму маданиятида болалар қурбон қилиш удумга айланган. Негаки, бундан қарийб 500 йил аввал Перунинг айнн шу ҳудудида сел ва кучли сув тошқинлар тез-тез содир бўлиб турган.
Денгиз сатҳидан 300 метр баландликда жойлашган ушбу болалар қабрларида яна бир ғаройиб воқеалик олимлар эътиборидан четда қолмади. Ўлдирилиб, юраги юлиб олинган болалар мозорнинг шарқий томонига, ламалар эса ғарбий тарафига кўмилган.
“Бунда ҳам қандайдир сир бор. Бунинг учун Чиму маданиятини янада чуқурроқ таҳлил қилишимизга тўғри келади”, дейди олим Жон Верано.

Акмалхон Эшонхонов