Халқаро бизнес маркази Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси балансига ўтказилган.
Бунда “Халқаро ҳамкорлик маркази” АЖ устав капиталидаги давлат акциялари пакети 1 ой муддатда баҳоланади ва белгиланган тартибда савдога қўйилади (давлат акцияларнинг 51%ни сақлаб қолади).
“Халқаро ҳамкорлик маркази” таркибига кирган “TashkentPlaza” савдо маркази ҳамда “Чимган” қишлоқ фуқаролар йиғинидаги дам олиш зонаси тегишинча Ташқи савдо вазирлигининг “Ўзсаноатэкспорт” АЖ ва “Ўзтрейд” АЖ балансига ўтказилди. Шу боис “Халқаро ҳамкорлик маркази” АЖ давлат акциялари сотуви ушбу активларсиз ўтказилади.