...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЮНИСЕФ: “Дунёнинг 385 миллион боласи қашшоқликда кун кечиради”


12:14, 05.10.2016 Олам
 2 192

Жаҳон банки қашшоқликда кун кечирадиган аҳоли ҳудудларига ижтимоий ёрдам кўрсатиш зарурлигини, шунингдек, бу ҳудудларда қўшимча иш ўринлари ташкил этиш кераклигини тавсия қилди.

БМТнинг болалар фонди – ЮНИСЕФ ва Жаҳон банкининг биргаликда тайёрлаган ҳужжати 4 октябрь куни Вашингтонда эълон қилинди. Ҳужжатда келтирилишича, бугунги кунда дунё бўйлаб 385 миллионга яқин бола қашшоқликда яшашга мажбур.
 
Ташкилотнинг 89та мамлакат бўйича ўтказган тадқиқот хулосалари айни вақтда болаларнинг катталарга нисбатан икки карра кўп қашшоқликда яшаётганлигини кўрсатди. 2013 йил ҳолатига кўра, ривожланаётган мамлакатларнинг 19,5 фоиз вояга етмаган болалари кунига 1,9 доллар эвазига кун кечиришга мажбур бўлган. Таққослаш учун, бу кўрсаткич билан кун кечирган катталарнинг сони аҳолининг 9,2 фоизини ташкил этади.
 
Тадқиқотчиларнинг айтишича, хозирги кунда, айниқса, ривожланаётган давлатларда яшовчи 5 ёшгача бўлган болалар етишмовчиликдан азият чекмоқда. Улардан тахминан ҳар бешинчи нафари жуда оғир шароитда кун кечирмоқда. Бу эса уларнинг нафақат келажагига катта тўсиқ бўлади, балки уларнинг жамиятда камол топишига ҳам салбий таъсир кўрсатади. 
Дурдона Расулова

Теглар:ЮНИСЕФ Жаҳон Банки 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!