Жасур Иброҳимов калтакланиш натижасида олинган оғир жароҳатлар натижасида вафот этганди.
ЮНИСЕФ ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауманн мазкур воқеа юзасидан баёнот берди.
“1 июнь куни вафот этган Тошкент Тиббиёт коллежи ўқувчиси 17 ёшли Жасурбек Иброҳимов оиласига чуқур ва самимий таъзия изҳор этамиз. Ўқув муассасаларидаги безорилик масаласи дунё миқёсида борган сари ташвишли масалага айланиб бормоқда ва ҳар куни турли жойларда болаларни зўравонлик қурбонларига айлантирмоқда.
Дунёда жуда кўп одамлар ўқув муассасаларидаги болаларга нисбатан зўравонликдан кўз юмади. Шу билан бирга зўравонликка учраган болаларда бу тўғрисида очиқча гапириш, ўзлари учун хавфсиз муҳит ва ишончли восита бўла олмайди. Бу каби ҳолатларни ҳал этиш учун ўқитувчи ва ота-оналарни ўқитиш, болаларни зўравонликнинг барча турларидан ҳимоя қилувчи одоб-ахлоқ қоидаларини ишлаб чиқиш ва уларни қўллаш сингари йўллар мавжуд.
Тенгдошлар орасида жисмоний ва оғзаки шакллардаги безорилик мамлакатлар бўйлаб кенг тарқалган. Хўрлаш ва ижтимоий жиҳатдан четлатиш сингари билвосита безорилик ҳам болаларни хавф остига қўяди. Безорилик хулқ-атвори кўпинча жамиятда муайян гуруҳларга нисбатан устунлик, иснод ва камситишни акс эттиради.
Ижтимоий динамика вақт ўтиши билан ўзгариши ҳамда интернет ва уяли телефон сингари ахборот ва коммуникация технологияларидан фойдаланиш ўсиб бораётгани боис болалар хўрлашнинг янги шаклларига тобора дуч келмоқдалар.
ЮНИCEФ безорилик масаласини ҳал этишда дунёдаги кўпгина мамлакатларга ёрдам бермоқда.
Қуйидаги олтита стратегия кўпгина мамлакатларда фойдали деб топилди:
1) ота-оналар, болани парвариш қилувчилар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш;
2) болалар ва ўсмирларга хавф-хатар ва таҳдидларга қарши курашишни бошқаришда ёрдам бериш;
3) зўравонлик ва таҳқирлашга олиб келувчи муносабат ва ижтимоий нормаларни ўзгартириш;
4) муаллимлар ва расмий шахсларни болаларга тегишли хизмат кўрсатиш борасида ўқитиш;
5) болаларни ҳимоя қилувчи қонун ва сиёсатни амалга ошириш;
6) маълумотларни йиғиш ва тадқиқотлар ўтказиш.
ЮНИCEФ болаларга нисбатан зўравонликнинг барча турларига, жумладан, таълим муассасаларида безориликка қарши курашда ҳукуматнинг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун тайёр”, деб ёзилган ташкилот баёнотида.