...
МЕНЮ
ONLINE TV

Юнисеф: Жанубий Суданда 1,8 миллион бола мактабга бормайди


01:54, 16.01.2016 Олам
 3 662

Бугун уруш кетаётган мамлакатлардаги 109 миллион боладан 24 миллиони саводсиз бўлиб қолмоқда.

Юнисефнинг хабар беришича, икки йил давомида ҳукумат кучлари ва қўзғалончилар ўртасидаги курашлар сабаб зўравонликка учраётган  Жанубий Судандаги 51 фоиз, бошқача қилиб айтганда 1.8 миллионни ташкил қиладиган 6-15 ёшли болалар мактабга бормайди.

2011 йилда тузилган Жанубий Судан дунёнинг энг янги давлати ҳисобланади. 50 йиллик Хартум исломчилари билан курашлардан сўнг мазкур давлатнинг пайдо бўлиши катта иштиёқ уйғотган эди ва ҳаттоки у тузилмасиданоқ омадсизликка учрашига ишонганлар ҳам талайгина эди.

Жанубий Суданда 60 милдан камроқ асфальтланган йўл бор эди, халос. Электр қуввати-ю  ичимлик суви қувурлари каби тушунчалар аҳолининг кўп қисмига ёт тушунчалар ҳисобланар, соғлиқни сақлаш ҳамда таълим соҳалари ривожланмаган эди.

Расмий Жанубий Судан мамлакат мустақил бўлгунича 30 фоиз олға силжиш бўлганини айтди, бироқ, уруш ҳамда мактаб бинолари ва малакали ўқитувчиларнинг тақчиллиги, кадр етишмовчилиги сабаб ўсиш суратлари пасайганини ҳам тасдиқлади.

Юнисеф маълумотларига кўра, ҳарбий курашлар бошланмасидан аввал ҳам 1,4 млн болалар дарсга қатнашмас эдилар. Уруш бошланганида эса 800 дан ортиқ мактаблар вайрон қилинди ва 400.000дан кўп болалар синфларини тарк этишларига тўғри келди.



Жанубий Судан ҳукумати ва исёнчилар ўртасида август ойида тинчлик келишуви имзоланганига қарамай, айрим ҳудудларда зўравонликлар ҳанузгача кузатилмоқда.

Мамлакатда давом этаётган тартибсизликлар туфайли Бирлашган Қироллик бош вазири Девид Кэмерон сентябрь ойида БМТнинг Жанубий Судандаги тинчлик ўрнатувчи кучларига 300 та британиялик аскарлар қўшилишини айтган эди. Британиялик аскарлар кураш ниҳоясига етишига катта умид билдиришмади. Бу орада тузилган олтита ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувлар ва якуний тинчлик келишуви қон тўкилиши борасида ҳеч қандай натижа келтирмади.

Жанубий Суданлик 10 та ўқувчидан биттаси борадиган бошланғич мактабларда шароитлар ва малакали ўқитувчилар етишмайди. Ҳукумат томонидан таълим соҳасига жуда ҳам кам маблағ ажратилмоқда. Бу барқарор турмаяпти ва биз пасайишни кузатяпмиз, деди Юнисефнинг Жанубий Судандаги таълим бошлиғи Фуонг Т. Нгуён.



Миллий бюджетнинг катта қисми мудофаага сарфланётган пайтда таълим учун атиги 4 фоиз маблағ ажратилмоқда, деб таъкидлади Таълим вазирлигининг режалаштириш ва бюджет бўйича бош директори Авелино Адронго Саид.
 
Юнисефнинг айтишича, дунё бўйича низоли ҳудудларда яшовчи ҳар тўрт боладан биттаси таълим олишдан маҳрум. Бу уруш кетаётган мамлакатлардаги 109 миллион боладан 24 миллиони саводсиз бўлиб қолмоқда деганидир.

Бугун Ўзбекистоннинг бу борада ўз танлаган йўли ва дунёнинг манаман деган мамлакатлари билан тенглаша оладиган таълим методи бор. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфида жами 9698 та умумтаълим мактаблари фаолият юритиб келаётган бўлиб, уларда 4.520.826 нафар ўқувчи таҳсил оляпти. 2016 йилда Республикамизда фаолият юритаётган мактабларнинг 9-синфини  482.220 та ўқувчи битиради. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда 12 йиллик мажбурий таълимнинг жорий қилинганини эса кадрлар тайёрлаш масаласида узоқни кўзлаб танланган йўл, десак муболаға бўлмайди. 
Шоҳиста Абдураззоқова

Теглар:Жанубий Судан Юнисеф Таълим Уруш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Nuriddin
09:44 16.01.2016

Ilohim tinchligimiz abadiy bo'lsin. Prezidentimizga ming raxmat.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!