Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида тасвирдаги руҳ эмас, ЙТҲ жойидаги пар деб баҳолаётганлар ҳам йўқ эмас.
Катта йўлда содир бўлган ЙТҲнинг тасодифий гувоҳига айланган Сол ўзи билмаган ҳолда қўрқинчли жараённи суратга олди. Катта тезликда келаётган мотоцикл ағдарилиб кетди ва уни бошқараётган ҳайдовчи қаттиқ зарб билан ерга йиқилди. Байкер ерда ётган пайт унинг танаси устида оқ шарпа пайдо бўлди ва у секин аста осмонга кўтарилди. Гарчи Сол видеони бир неча метр узоқликда суратга олган бўлсада, байкернинг танаси устидан унинг руҳи осмонга кўтарилаётганини англаш қийин эмасди. Чунки шарпа инсон кўринишида, бунинг устида оқ кийимда эди.
Бироқ ЙТҲ жойига етиб келган шифокорларнинг фикрларига кўра, мотоциклнинг эгаси воқеа содир бўлган жойда эмас, шифохонага етказилгач, жон берган.
Айтиш керакки, Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларининг орасида айни хабар тилга тушди. Баъзи фойдаланувчиларнинг фикрича, инсоннинг руҳи танани албатта ўлим ҳолатидан кейин тарк этиши шарт эмас. Руҳ биологик ўлим ҳолатида ҳам инсон танасини тарк этиши мумкин.
Интернет фойдаланувчиларининг гапларига қараганда, руҳнинг тасвирга тушиб қолиши бежиз эмас. Улар бу тасодифни ўлимдан кейинги ҳаёт мавжудлигидан далолат деб билишмоқда.
Фойдаланувчилар ЙТҲ содир бўлган жойда пайдо бўлган парни мотоцикл радиаторидан чиққан пар деб баҳолашмоқда.
Маълумот учун, бошқа мотоцикл ҳайдовчиларидан фарқли ўлароқ, байкерлар учун мотоцикл улар ҳаётининг ажралмас бир қисми, ҳаёт тарзига кирган “темир дўст” бўлади.