...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ёзнинг охирги куни об-ҳаво қандай бўлади?


16:37, 30.08.2018 Бу қизиқ
 2 201

Ўзбекистонга куз фасли кириб келишига бир кун қолди.

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 31 август куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +13...+15, кундузи +30...+32 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.
 
Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси +13...+18, кундузи +28...+33 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +13...+18, кундузи +28...+33 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +13...+18, кундузи +27...+32 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +14...+19, кундузи +30...+35 даражагача кўтарилади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +12...+17, кундузи +25...+30 даража бўлади. Шамол тезлиги 7-12 м/сни ташкил этади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +8...+13, кундузи эса +18...+23 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кузатилмайди.
Мафтуна Маҳмуджонова

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!