Республикамиз ҳудудида содир бўлган 282 та ёнғинда 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган.
Сирдарё вилояти Сирдарё туманида яшовчи фуқаро Х.Акромовнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 80 кв метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида яшовчи фуқаро М.Рихсиевнинг уйида иситиш печининг дудбурони қизиб кетиши натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 90 кв метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.
Андижон вилояти Пахтаобод туманида яшовчи фуқаро Б.Умаровнинг ошхонасидаги газ плитасига ўрнатилган пропан газ баллонидан сизиб чиққан газ ҳидини сезмаган уй эгасининг қизи, ошхонага кириб электр чироғини ёққан вақтида хонага тўпланган газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Чақнаш натижасида уйнинг 40 кв метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган ҳамда уй эгасининг қизи К.Манзурова куйиш тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.