...
МЕНЮ
ONLINE TV

Йигит рашк туфайли қотилликка қўл урди


12:40, 21.12.2017 Олам
 6 341

Тергов тахминларига кўра, 26 ёшли йигит рашк туфайли, ўзи бирга яшаб юрадиган аёлга 17 марта пичоқ санчиб, ўлдирган.

Бошқирдистоннинг Уфа шаҳридаги дўконлардан бирида, 20 декабрь куни 23 ёшли аёлнинг, пичоқ билан жароҳатлар етказилган жасади аниқланган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, бу аёлнинг ўлимида 26 ёшли Ўзбекистон фуқаросини гумонламоқда. 
 
Тергов тахминларига кўра, 26 ёшли йигит рашк туфайли,  ўзи бирга яшаб юрадиган аёлга 17 марта пичоқ санчиб, ўлдирган. Шундан кейин, йигит ўзининг кўксига пичоқ санчган. Йигит касалхонага ётқизилган, аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда.
 
Ҳозир, бўлиб ўтган ҳодисанинг барча тафсилотлари ойдинлаштирилмоқда. Тергов ишлар давом этмоқда. 
Обил Сафаров

Теглар:Уфа 17 марта 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!