Путиндан совға сифатида мушук олган Япония губернатори ҳайвонлар учун бошпана қуриш ниятида.
Шимолий япония губернатори Норихича Сатакэ Россия президенти Владимир Путиндан олган совғасидан илҳомланган ҳолда малакатдаги ҳайвонлар учун умумий майдони 6,2 минг квадрат километр, баҳоси 6,9 миллион АҚШ доллариг тенг бўлган бошпана қуриш ниятида эканини эълон қилди. Бу ҳақда “Tass.ru” хабар бермоқда.
Ҳайвонлар учун қурилажак бошпана Акита шаҳрида қад кўтаради. Ушбу бинода ҳайвонларни ушлаш, уларни парваришлаш ва тадбирларни ўтказиш учун жойлар етарли бўлади. Ушбу лойиҳага жами 840 миллион йен, яъни 6,9 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ сарф этилади. Бинонинг очилиш маросими 2019 йилда бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.