...
МЕНЮ
ONLINE TV

Япон киносига қизиқувчи томошабинлар диққатига!


12:53, 25.03.2017 Кино
 2 320

Кино ихлосмандлари Япониянинг таниқли кино ижодкорлари – режиссёрлар, актёрлар ва сценарий муаллифлари билан учрашиш имконига эга бўлади.

Алишер Навоий номидаги Кино саройида Япония киноси кунлари бошланди. Унда иккита бадиий ва уч анимацион фильм томошабинлар эътиборига ҳавола этилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Маданий анжуман Томоюки Фурумая томонидан суратга олинган “Вояга етмаганлар учун Бусидо” фильми намойиши билан бошланди. Шунингдек, “Миёри ва сеҳрли ўрмон”, “Нафис сўзлар бўстони”, “Ёз кечасидаги уйқу”, “Пакана Маруко” каби фильмлар намойиш этилади.
 
Тадбирнинг очилишида “Ўзбеккино” миллий агентлиги бош директори Отабек Мусаев, Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Нобуаки Ито иштирок этди.
 
“Ўзбеккино” миллий агентлиги ва Япониянинг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳамкорлигида ўн иккинчи бор ташкил этилган Япония киноси кунлари 26 мартга қадар давом этади.
 
Мамлакатимиз кино ихлосмандлари тадбир кунлари Япониянинг таниқли кино ижодкорлари – режиссёрлар, актёрлар ва сценарий муаллифлари билан учрашиш имконига эга бўлади.

Теглар:Кино Япония Япон киноси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!