...
МЕНЮ
ONLINE TV

Япон фуқаролари жосусликда айбланмоқда


15:30, 12.10.2015 Олам
 1 806

Япониянинг жосусликда гумон қилинаётган икки фуқароси қўлга олинди.

   Бугун Хитойда Япониянинг жосусликда гумон қилинаётган икки фуқароси қўлга олинди. Улардан бири Токиодага тил мактабининг ХХРга тез-тез келиб турувчи ўқитувчиси эканлиги аниқланган.

   Махсус хизмат ходимлари аёлни Шанхайда қўлга олишган. Ўша вақтнинг ўзида Пекинда ҳам яна бир Япония фуқароси қамоққа олинди. Айни дамда гумондорларнинг исм-шарифи ошкор қилинмаяпти.

   Бундан бироз аввал, яъни 30 сентябрь куни Хитой жамоат хавфсизлиги вазирлиги Япония жосуслик хизмати томонидан давлат сири ҳисобланган маълумотларни йиғиб келиш учун юборилган 2 нафар япониялик шахснинг қўлга олингани ҳақида хабар берган эди. Улардан бири чегара ҳудуд—Ляонинда, иккинчиси эса Чжэцзяндаги ҳарбий завод яқинида қўлга туширилган.

   Таъкидлаш керакки, жосуслик можароси туфайли Токио-Пекин муносабатларига бир неча марта дарз кетган. Масалан, 2010 йилда Хэбэйдаги ҳарбий базага жосуслик мақсадида киришга интилган 4 нафар япон фуқароси қўлга олиниб, натижада улардан бири 1 йил мобайнида уй қамоғида сақланган эди. 2005 йилда ҳам ХХРда маҳфий далилларни тўплаш чоғида 2 япон жосуси қўлга олинган. 
Мадина Нурманова

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!