...
МЕНЮ
ONLINE TV

Януковичнинг собиқ маслаҳатчиси энди Трамп учун ишлайди


10:54, 21.06.2016 Олам
 2 459

Пол Манафорт АҚШнинг икки президенти сайлов компанияларида ишлаган.

Украина собиқ президенти Виктор Януковичнинг собиқ маслаҳатчиси Пол Манафорт АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампнинг сайлов кампаниясини бошқаради.  У Кори Левандовски кетгач,  мазкур лавозимни эгаллайди.  Бу ҳақда “The Guardian” хабар ёзмоқда.
 
Манафорт жорий йилнинг апрель ойидаёқ Трампга маслаҳатчи этиб тайинланган эди. 67 ёшли Манафорт Януковичга ёрдам беришдан олдин, 1976 йилда Жералд Форднинг президентлик кампаниясида маслаҳатчи бўлиб ишлаган. Бундан ташқари, у катта Жорж Бушнинг сайлов кампаниясида ҳам фаолият юритган. Шу билан бирга, Манафорт Филлипин давлат раҳбари Фердинанд Маркосга ҳам сиёсий масалаларда кўмак берган.
 
Левандовскининг сўзларига кўра, Пол Манафорт апрель ойидаёқ сайлов кампанияси раҳбарлигини ўз қўлига олган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Пол Манафорт АҚШ Дональд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!