
Эртага, 28 май куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари билан танишиш вақти келди.
Демак, душанба куни Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +10...+12, кундузи +21...+23 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, ёмғир ёғиши кутилади.
Фарғона водийсида ҳам ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси +12...+17, кундузи +20...+25 даража бўлади.
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15, кундузи +20...+25 даража бўлиб, эрталаб ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол тезлиги 17-22 м/с тезликка етиши мумкин.
Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15, кундузи +20...+25 даража бўлиб, 17-22 м/с тезликда шамол эсади. Кечаси ёмғир ёғиши кутилади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида кечаси +5...+10, кундузи +21...+26 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради. Ёғингарчилик кузатилмайди.