
“Ҳа, “Реал”да жуда омадли кунларни ўтказдим”, деди Криштиану.
“Ҳа, “Реал”да жуда омадли кунларни ўтказдим. Яқин кунларда мухлисларга сўнгги жавобни бераман, улар доим мен тарафда бўлган. Биз янги тарих ёзди, энди роҳатланишимиз керак.
Албатта, сиз ҳам роҳатланишга ҳақлисиз, Зидан, мураббийлар штаби ва футболчиларнинг келажаги ҳозир ҳеч кимни ўйлантирмаяпти. Навбат дам олишга, қолиш ёки кетиш ҳақида бироз кейинроқ ўйлаб кўраман”, деди Роналду.
Шунингдек, Роналду “Ливерпуль” билан ўйинда гол ура олмаганидан жаҳли чиққани ҳақида сўралган саволга қуйидагича жавоб берди.
“Ким ЕЧЛда яна энг яхши тўпурар бўла олади? 5-марта мусобақада ғолиб бўлдим ва энг яхши тўпурарликни ҳам ҳисобимга ёздим.
Қандай қилиб жаҳл қилишим мумкин? Аслини олганда ЕЧЛни CR7 Champions League дея қайта номлаш керак”, деди Роналду.