...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги ҳафта қандай об-ҳаво билан бошланади?


15:33, 02.09.2018 Бу қизиқ
 5 203

Душанба куни қандай об-ҳаво кузатилиши билан танишинг.

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 3 сентябрь куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +10...+12, кундузи +26...+28 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етади.

Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси +10...+15, кундузи +25...+30 даража бўлиши ҳамда 5-10 м/с тезликда шамол эсиши кутилмоқда.

Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15, кундузи +25...+30 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 5-10 м/с тезликда шамол эсади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15, кундузи +25...+30 даража бўлади. Шамол тезлиги 15-20 м/сга етади.

Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15, кундузи +25...+30 даражагача кўтарилади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +8...+13, кундузи +21...+26 даража бўлади. Шамол тезлиги кечаси 15-20 м/сни ташкил этиади.

Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +6...+11, кундузи эса +15...+20 даража бўлади. 15-20 м/с тезликда шамол эсади.
Айюб Мустафо

Теглар:об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!