...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги ҳафта қандай об-ҳаво билан бошланади?


15:34, 19.08.2018 Бу қизиқ
 5 661

Мамлакатнинг шимолий ва тоғли ҳудудларида об-ҳавода ўзгариш кузатилади.

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 20 август куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+20, кундузи +34...+36 даража бўлади. Шамол тезлиги 10-15 м/сга етади.

Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси +18...+23, кундузи +32...+37 даража бўлиши ҳамда 5-10 м/с тезликда шамол эсиши кутилмоқда.

Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +32...+37 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 12-17 м/с тезликда шамол эсади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +32...+37 даража бўлади. Шамол тезлиги 15-20 м/сга етади.

Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +20...+25, кундузи +35...+40 даражагача кўтарилади. 12-17 м/с тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +27...+32 даража бўлади. Шамол тезлиги кечаси 15-20 м/сни ташкил этиб, ёмғир ёғиши кутилади.

Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +15...+20, кундузи эса +23...+28 даража бўлади. 15-20 м/с тезликда шамол эсиб, ёмғир ёғади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!