...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аҳмед Башар Шен: “Ўзбекистон ва Туркия ўртасида савдо ҳажми рекорд даражани қайд этди”


14:46, 19.08.2018 Олам
 2 994

Элчи икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг кейинги босқичлари ҳақида ҳам фикр билдирган

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида товар айирбошлаш сўнгги вақтларда рекорд кўрсаткични қайд этди. Бу ҳақда Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмед Башар Шен маълум қилган.
 
Анқарада ўтаётган X элчилар форумида Аҳмед Башар Шен жорий йил охиригача ушбу кўрсаткич икки миллиард долларга етишини таъкидлаган.
 
Унинг сўзларига кўра, кейинги босқичда икки мамлакат маҳсулот айирбошлашни 5 миллиард долларга етказишни мақсад қилган.
 
“Илгари Ўзбекистон ва Туркия ўртасида иқтисодиёт билан боғлиқ келишмовчиликлар мавжуд эди. Аммо бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев турк тадбиркорларини мамлакат иқтисодиётига инвестиция киритишга чақиряпти. Турк бизнесига қулай шароит яратиш учун кўплаб ишлар қилиняпти”, деган Шен.
 
Элчи сўнгги икки йилда икки мамлакат раҳбарлари ўзаро давлат ташрифларини амалга оширгани ва тадбиркорлар билан учрашганини эслатиб ўтган.
 
Амалга оширилган ишлар Ўзбекистон ва Туркия ўртасида иқтисодий алоқаларнинг кучайиши ва товар айирбошлашнинг ўсишига сабаб бўлди, деб қўшимча қилган Шен.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-Туркия товар айирбошлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!