Ўтган ҳафта охирида қор ёғиши кутилган бўлса-да, табиат ёмғир билан чекланди.
23 январь куни кечаси Нукус ва Урганч шаҳарлари ҳаво ҳарорати 10 дан 15 даражага тушиб кетади, қор ёғади.
Бухоро, Самарқанд, Жиззах, Гулистон шаҳарларида ҳарорат -2... +3 даража бўлиб, ёмғир ёғиши, сўнг қорга айланиши мумкин. Қарши ва Термиз шаҳарларида ҳарорат 0... +5 даража бўлиб, ёмғир ва қор ёғиши эҳтимоли бор.
Фарғона, Андижон, Наманган шаҳрларида эса -3... +2, 0... +2 даража бўлиб, вақти-вақти билан қор ва ёмғир ёғиши мумкин.
Кундузи эса Тошкентдаги ҳарорат кечасидек сақланиб қолади. Нукус ва Урганч шаҳарларида ҳарорат -2... +3 даража бўлиб, қор ёғади. Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Гулистон, Андижон, Наманган ва Фарғонада ҳарорат 0... +5 даража бўлиб, қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Қарши, Термиз шаҳарларида +5... +10 даража бўлиб, вақти-вақти билан қор ва ёмғир ёғади.