АҚШ ва Россия ўзаро муаммоларни муҳокама қилишни бошлади.
Икки раҳбарнинг ёнида фақатгина таржимонлар бор. Учрашув Хельсинкидаги президентлик саройида бўлиб ўтяпти.
Путин ва Трамп Хельсинкига келгач, Финляндия президенти Саули Ниинистё билан биргаликда суратга тушиш маросимида иштирок этганлар.
Маълумот ўрнида, бу Трамп ва Путиннинг тўлиқ форматдаги илк учрашуви ҳисобланиб, улар ушбу йиғилиш давомида Сурия, Украина, ядро қуроллари, савдо ва бошқа масалаларни муҳокама қилишни режалаштирганлар.