...
МЕНЮ
ONLINE TV

Учрашув бошланди: Путин ва Трамп муҳокама қиладиган асосий мавзу маълум


17:43, 16.07.2018 Олам
 3 904

Икки давлат раҳбарлари учрашмасдан аввал Эрон музокараларга қаршилигини ифода этди.

Бугун, 16 июль куни Финляндия пойтахти Хельсинкида Россия ва АҚШ давлат раҳбарларининг учрашуви бошланди. Шунингдек, учрашувда муҳокама қилинадиган асосий мавзу ҳам аниқ бўлди. 
 
“Washington Post” газетасининг ёзишича, Владимир Путин ва Дональд Трамп Сурия масаласида бир тўхтамга келишмоқчи. Унга кўра, Эрон ҳарбийлари Суриядан чиқиб кетишса, АҚШ ҳам аскарларини ортиқ бу мамлакатда ушлаб турмайди.
 
Суриянинг шимолий-шарқида икки мингдан зиёд АҚШ ҳарбийлари бор. Иордания ва Исроил чегараларида эса Эрон аскарлари жойлашган.
 
Икки давлат раҳбарлари учрашмасдан аввал Эрон бундай музокараларга қаршилигини ифода этди.
 
Жумладан, Эроннинг диний етакчиларидан бири Оятуллоҳ Али Ҳумайний, ташқи сиёсат масалалари бўйича вакили Али Акбар Велаяти “Биз Суриядан чиқиб кетсак, ортимиздан Россия ҳам кетади. Натижада мамлакат яна террорчиларнинг маконига айланади”, деган.
 
Шунингдек, Велаяти Москвада бўлиб ўтган йиғилишда “Агар Ироқ ва Сурия шуни хоҳлаётган бўлса, биз чиқиб кетишга тайёрмиз. Аммо Исроилнинг талабини қабул этмаймиз”, дея фикр билдирган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Дональд Трамп Владимир Путин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!