...
МЕНЮ
ONLINE TV

XIV асрдан қолган масжидга фото ва видеосаёҳат


21:22, 27.07.2018 Олам
 8 707

“Маҳмудбей” масжиди 1366 йилда барпо этилган. Бино қурилишида на мих ва на бошқа металдан фойдаланилмаган.


Кастамону мамлакатдаги тарихий масжидлар сони билан юқори ўринларда туради.




 
Йўлимиз вилоятнинг “Қасаба” қишлоғига тушди. Одатий қишлоқ. Одамлар чорвачилик, экин-текин ортидан кун кўради. Аҳоли сони кўп эмас. Пана-пастқам уйлар, содда қишлоқ одамлари... Эшик тагидаги дарахт соясида ит қимир этмай ётарди. Аввалига биз бу қишлоққа нега келганимизни тушунмадик. Йўлнинг нариги бошида минора кўринди. Ҳа, бу масжид минораси эди. 50 метрлардан кейин масжиднинг ўзи кўриниш берди. 
 
“Маҳмудбей” масжиди 1366 йилда барпо этилган. Бино қурилишида на мих ва на бошқа металдан фойдаланилмаган. Масжидни Жандар ўғли бекларидан бўлган Маҳмудбей қурдирган.




 
Бундан 652 муқаддам қурилган ушбу масжидда Марказий осиё минтақасига  хос меъморчилик анъаналарини кўриш мумкин. Турклар Самарқанд ва Бухородан Онадолу тарафларга йўлга чиққандан кўп вақт ўтмаган ўша даврларда қозоқ, қирғиз, ўзбек, тожик, туркман, турк халқларининг меъморчилик анъналари деярли бир хил бўлган. Хусусан, “Маҳмудбей” масжидидаги ёғоч устунлар, ўймакорлик санъати асосида яратилган шифтларни Ўзбекистондаги тарихий обидаларда, айниқса, Қўқондаги ёдгорликларда учратиш мумкин. Меҳроб эса айнан Ўзбекистондаги масжидларни эслатади.
 
Яқиндагина Озарбайжон Республикасида бўлиб қайтган эдик. Шомаҳи туманидаги “Жума” жомеъ масжиди меҳроби, қурилиш анъаналари ҳам бизга шарқ Марказий осиё меъморчилик санъатини хотирлатган эди.




 
Маҳмудбей масжиди 2014 йилда ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий мерослар рўйхатига киритилган. Ушбу бинода иссиқлик тизими бор, электр ҳам ўтказилган. Масжид фойдаланиш учун очиб қўйилган.
 
Бир қаватли масжиднинг ичида уч қаватдан иборат айвонлар бор. Уларда табақаларга ажралган ҳолатда намоз ўқилган.
















 
Суратлар муаллифи Хотамжон Мамадалиев

Теглар:Туркия Кастамону Қасаба қишлоғи Масжид 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!