Қуролли тўқнашувлар ҳамон давом этмоқда. Жангарилар вақти-вақти билан ўқ узишяпти.
Воқеа Купвара кругида содир бўлган. Телеканалнинг хабар беришича, қуролли тўқнашувлар ҳамон давом этмоқда. Жангарилар вақти-вақти билан ўқ узишяпти.
Жамма ва Кашмир штатларида мустақиллик ва Покистон билан Ҳиндистонни бирлаштиришни талаб қилувчи сепаратчилар қўним топган. Бу ердаги маҳаллий аҳолининг ҳам аксарият қисми уларни қўллаб-қувватлайди. Улар баъзан полиция билан тўқнашувлар ва тартибсизликлар уюштириб туришади.
Кашмирда апрель ойи бошидан буён вазият янада кескинлашди. 9 апрель куни қўшимча сайлов жараёнида 8 киши вафот этди, 150 дан ортиғи яраланди.