Бош вазир Наредра Моди жудоликка учраган оилаларга таъзия билдирди.
Ҳодиса одамлар девор яқинида овқатланаётган вақтида юз берган. Кеча, 10 май куни кеч соат 10 ларда қаттиқ довул пайти қулаган девор 25 кишининг ҳаётига зомин бўлган бўлса, шулардан 5 нафари ёш болалар эди.
Полиция офицери Анил Танкнинг сўзларига кўра, девор тахминан 80 метр узунликда, баландлиги эса 10-11 метр бўлган. Бир нечта столлар деворга ёндош қўйилган, омборхона ҳам деворга тақаб жойлаштирилган. Унинг айтишича, жароҳатланганлар шу заҳотиёқ шифохонага етказилди.
Туман мутасаддиларидан Нарендра Кумар Гупта яқинларидан айрилган оилаларга 50 000 рупиядан, жароҳатланганларга эса 10 000 рупиядан ёрдам пули жорий қилди.
Полициячиларнинг хабар беришича, ҳалок бўлганларнинг жасадлари ўликхонага ва пайшанба куни ўтказиладиган тиббий экспертизага юборилди.
Бош вазир Наредра Моди жудоликка учраган оилаларга таъзия билдирди.