...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиндистонда юраги ташқарида жойлашган қизалоқ дунёга келди


18:22, 11.04.2017 Олам
 6 882

Шифокорлар гўдакнинг яшаб кетиш эҳтимолини 50 фоиз деб баҳолашяпти.

Ҳиндистоннинг Мадхья-Прадеш штатида камдан-кам учрайдиган туғма касаллиги бўлган қиз дунёга келди. 5 апрель куни туғилган қизалоқнинг юраги ташқарида жойлашган. Бу ҳақда “Daily Star” хабар тарқатди.
 
Қизалоқнинг ота-онаси ультра овозли диагностика (УЗД) жараёнида гўдакнинг саломатлиги яхши эмаслигини билишган, аммо даволаниш ва назоратда бўлиб туриш учун етарлича маблағлари бўлмаган.
 
Чақалоқ дунёга келгач, унинг ота-онаси бундай муаммо бўлиши мумкинлигини кутмаганликларини айтишган. Шифокорлар гўдакнинг яшаб кетиш эҳтимолини 50 фоиз деб баҳолашяпти.
 
Чақалоқ жарроҳлик амалиётини ўташ учун Деҳлидаги шифохонага кўчирилган. Юрак эктопияси, яъни бу органнинг бошқа жойда жойлашиши жуда кам ҳолларда учрайди. Бундай хасталик билан туғилган 90 фоиз чақалоқлар одатда ҳаётининг илк кунлариданоқ жон берадилар. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Юрак эктописи Ҳиндистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!