...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиндистонда Сигирлар вазирлиги ташкил этилади


11:11, 18.06.2016 Олам
 3 538

Сигирлар вазирлигини ташкил этиш фикри 2015 йилнинг сентябрь ойида Дарди шаҳрида сигирни ўлдирган ва гўштини истеъмол қилган мусулмонга нисбатан зўравонликдан сўнг пайдо бўлди.

Бутунжаҳон ҳинд кенгаши томонидан Ҳиндистонда Сигирлар вазирлигини ташкил этиш ташаббуси берилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда. Маълумки, сигирлар ҳиндистондаги энг муқаддас жониворлар сирасига киради. Мамлакат ҳаётида муқаддас ўрин тутувчи ушбу жониворларни асраш ва ҳимоя қилиш мақсадида, ҳукумат махсус равишда, Сигирлар вазирлигини яратишни режалаштиришмоқда.
 
Маълумотларга кўра, Бутунжаҳон ҳинд кенгаши томонидан берилган айни таклиф бош вазир Нарендра Модига юборилди. Парламент бу масалани июлда бошланувчи янги сессияда кўриб чиқишни режалаштирди.
 
“Сигир бизнинг ҳаёт тимсолимиз, юрагимиз саналади. Унга эса етарлича эътибор қаратилмаяпти. Бундай вазирликнинг ташкил қилиниши сигирларни ўлимдан асраб қолади. Бундан ташқари, сигирларнинг кўплиги мамлакатда сут ишлаб чиқариш масаласига ҳам ижобий таъсир қилади”, дейди исми сир тутилган амалдор.
 
Аниқланишича, ушбу фикр 2015 йилнинг сентябрь ойида Дадри шаҳрида сигирни ўлдирган ва гўштини истеъмол қилган мусулмон фуқаро устидан ўтказилган зўравонликдан сўнг келиб чиққан. Ҳиндистондаги баъзи шаҳарларда мол гўштини истеъмол қилиш борасида қатъий қарорлар қабул қилинган. Бироқ, “Wall Street Journal” нашрининг ёзишича, гарчи Ҳиндистонда мол гўштини истеъмол қилишга қарши чоралар кўрилган бўлсада, ушбу мамлакат дунё бўйлаб мол гўштини эскпорт қиладиган йирик савдо нуқтаси саналади. АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги берган маълумотларга кўра, ўтган 2015 йилда Ҳиндистон 2,4 миллион тонна миқдоридаги мол гўштини чет давлатларга экспорт қилган.
Умида Якубова

Теглар:Ҳиндистон Сигирлар вазирлиги Мол гўшти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!